Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Оилаларни яраштириш ишлари давом этмоқда!

×

 2023-09-07 13:49:06    170

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан оилаларни яраштириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 26.06.2023 йил кунги қарорига асосан қарздор Х.А.дан ундирувчи Н.И. фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари тарафлар ўртасида тушунтириш ишлари амалга оширилиб, Абдусаломовлар оиласи яраштирилди ва ундирувчи Н.И.нинг 06.09.2023 йил кунги ёзган аризасига асосан ушбу ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми билан ижро иш юритуви тамомланди.
Шунингдек, шу суднинг 27.11.2018 йил кунги қарорига асосан қарздор Э.У.дан ундирувчи Ш.А.фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундриш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчилар яраштирилиб, ундирувчи Ш.А.нинг 06.09.2023 йил кунги ёзган аризасига асосан ушбу ижро ҳужжати ҳам Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро иш юритуви тамомланди.
©️Бюронинг Бешариқ туман бўлими бошлиғи С.С.Қўшмоқов