Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Аҳолига очиқ электрон танлов орқали узоқ муддатга ижарага берилган ер участкаси муддатидан олдин олиб қўйилиши мумкин.

×

 2023-09-14 08:54:28    210

PDF yuklash
Chop etish


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Дехқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилиши назарда тутилган.

Ушбу турдаги экин майдонлари 30 йил муддатга сув таъминоти яхши бўлган ерлардан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ҳамда кам сувли ерлардан вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилиши назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ иссиқхоналар тармоғи кенг ривожланган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари учун ажратилган ер майдонларида иситиш тизимлари ўрнатмасдан енгил конструкциялардан иссиқхоналар қуришга рухсат этилади.

Бундан ташқари қарорга кўра «Темир дафтар», «Аёллар дафтарлари» ва «Ёшлар дафтарлари» таркибига кирувчи фуқароларга ер участкаларини деҳқон хўжалиги учун танлов асосида ижарага беришда улар юқоридаги дафтарлардан четлаштирилмайди, барча имтиёзлари бир йил муддатга сақланади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда 88136 минг гектар пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар аҳолига деҳқончилик қилиб даромадларини ошириш учун бўлиб берилди. Бу ерларда 405937 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб, улар томонидан 18404 гектарга сабзавот, 10133 гектарга картошка, 10325 гектарга полиз, 6954 гектарга мойли экинлар, 14091 гектарга дуккакли ва 28228 гектарга бошқа экинлар экилиб, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш билан бирга ўзлари ҳам яхшигина даромад олмоқдалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси 36-моддасига кўра, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

-ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

-ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;

-ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

-қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;

-қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ва бошқа холларда.

 

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси 38-моддасига мувофиқ, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ажратилган ерлардан белгиланган тартибда ва муддатларда ўз мақсадига кўра фойдаланиш жуда муҳим хисобланади.

Мақсадли фойдаланилмаган тақдирда ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши ҳамда ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон

туманлараро суди раиси                                                   Э.А.Исмоилов