Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр судда 15 нафар маҳкум шартли озод қилинди
2023-09-26 08:53:35 204
Бешариқ тумиан ички ишлар бўлими пробация гуруҳи томонидан очиқда жазо ўтаётган маҳкумларни ижтимоий мослаштириш, бандлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, профилактик тадбирларда ўнгланиш йўлига ўтган маҳкумларни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш чоралари кўрилаяпти.
2023 йил 20 сентябрь куни Бешариқ тумани Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғи биносида ўтказилган профилактик тадбир аввалида ҳам ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий амал қилишлари зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, ўтган 2023 йил давомида ҳудудда пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар, инсонпарварлик тамойиллари асосида муддатидан олдин шартли озод қилинганлар хусусида маълумот берилди ва қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам маълум қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредит маблаг'и ва субсидия олиш тартиблари тушунтирилди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Айтиш жоиз, иши кўрилган маҳкумларнинг аксарияти тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга халол муносабатда бўлиб келган. Суд ажрим чиқаришда ана шу омилларни ҳисобга олди ва 15 нафар ахлоқ тузатиш, озодликдан чеклаш каби жазони ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Тадбир давомида Бешариқ туман ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори пробация гуруҳи назоратида турган маҳкумлар билан уларнинг муаммоларини ҳал этиш нуқтаи назаридан суҳбат уюштирди.
Шунингдек, психологлар назорат остидаги шахслар билан суҳбатлашишди. Ўзаро мулоқот чоғида маҳкумларнинг ҳаракатер хусусиятлари, руҳияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Оловиддин Хасанов
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси