Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳокимлик қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!
2023-11-27 08:07:44 157
Бугун Бешариқ туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокими Расулжон Жўраев туман Халқ қабулхонасида муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой қуришда ёрдам бериш, қишлоқ йўлларини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар тингланди ва ун бешдан ортик мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилиб, қонуний йўл билан ечимини хал этилиши назоратга олинди.
Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати