Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
#Субсидия_Касаначилик
2023-11-27 08:09:39 168
Юртимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратилмоқда. Касаначилик эса уларни иш билан таъминлашда муҳим фаолият турларидан биридир. Бугунги кунда Бешариқ туманида ҳам касаначилик фаолиятини олиб бориш истагида бўлган тадбиркорлар кўплаб топилади.
Касаначилик фаолиятини йўлга қўйишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида тумандаги “Фарруҳбек Машрабов камоли” оилавий корхонасига “Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Қият-Сартол маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 13 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар ажратилди.
Асосий мақсад эса битта фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларга хонадонидан чиқмай даромад топиш имконини яратишдир.