Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”
2023-12-11 10:13:16 160
Юртимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади.
Таъбир жоиз бўлса, бу кун ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ҳамда пиллакорлар, моҳир сувчилар, механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр ҳодимларига чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик билдириш кунидир.
Шу муносабат бугун Бешариқ туманидаги “Якка Сарой” тантаналар саройида катта байрам тадбири қизғин нишонланди.
Тадбирда туман ҳокими Расулжон Жўраев сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Мадҳияси қабул қилинган кун, шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан табриклади.
Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр олимлари ва мутахассисларига туман аҳли ва жамоатчилиги номидан миннатдорлик билдирди.
Ҳосил байрамида аграр соҳада фидойилик намунасини кўрсатаётган бир гуруҳ тумандошларимизга “Илғор фермер” кўкрак нишонлари, туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик соғалари тантанали тарзда топширилди.
Тадбирга туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбар-ходимлари, илғор томорқачилар, олимлар, сувчи-ирригаторлар, механизаторлар, агрономлар, қўйингки, тизимнинг энг фидойилари, шунингдек, кенг жамоатчилик таклиф этилди.
Расулжон Жўраев: Шу ўринда қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий бошқарув тизимларини жорий этишда кластерларимиз хизматини ҳам алоҳида эътироф этсак арзийди.
Кластерларимиз томонидан янги иш ўринлари яратилди. Мухтасар айтганда, Ҳурматли Президентимиз бошчиликларида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасидан юқори даромад манбайи олинмоқда дея таъкидлади. ундан ташқари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ишсиз фуқароларнинг даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлар туманимиз аҳолисининг айримларига ажратиб берилиди.
Шунингдек, халқимиз турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда пахта ва ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларидан очиқ танлов асосида аҳолига узоқ йил муддатда ижарага бериш орқали аҳоли бандлиги таъминланди. уманимиз ва вилоятимизнинг таниқли санъат усталари томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига завқу шавқ улашди.
Бешариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати