Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”
2024-01-26 10:31:46 212
Ҳурматли туманимиз фуқаролари.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1 босқичи 1 феврал санасидан бошланишини маълум қиламиз. Сизлардан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсумида ўз махаллангиздаги ижтимоий муаммолар бўйича таклифларни тайёрлашингизни маълум қиламиз. Бунда маҳаллангиз фуқаролари йиғини ходимлари, маҳалла аҳолиси билан маслаҳатлашган холда таклифлар киритишингизни сўраймиз.
Бунда таклифларни киритиш жараёнида қуйдагиларга эътибор беришлиши лозим.
Таклиф киритиш жараёнида базавий хисоблаш миқдорининг 4,0 минг бараваридан юқори таклифлар яъни 1 млрд 320 млн сўмдан ошмаслиги керак. Бундай таклифлар киритилса модератция жараёнида рад бўлиб кетишига сабаб бўлиб қолади.
Хурматли фуқаролар таклиф киритиш жараёнида шунга ҳам эътибор бериш керакки, таклиф ягона ижтимоий муммони акс эттириши лозим. Жумладан, йўл муаммоси бўлса, фақат йўл муаммосини киритиш, бошқа муаммолар бўйича алоҳида таклифлар бошқа бир фуқаронинг номидан киритишингиз мақсадга муқофиқ бўлади
Яна бир эътиборли томони қўшимча шахший аҳамиятга эга бўлган муаммоларни киритиш мумкин эмас. Яъни бунда фуқаронинг фақат ўзигагина фойда келтирувчи таклифлар мезон талабларига мос келмайди.
Бюджет ташкилотлари учун олдин ғолиб бўлган бўлса 24 ой давомида бошқа таклиф киритмаслик белгиланган.
Сиз томонингиздан киритилган таклиф тадбиркорлик хусусиятини касб этмаслиги лозим. Яъни, бунда таклиф киритилиб ғолиб бўлгандан сўнг тадбиркорлик орқали фуқаролар маблағ тўламайдиган бўлиши керак.
Ҳурматли фуқаролар шунга ҳам эътибор бериш керакки, битта таклиф такрор бир ҳил мазмун бўлса, 1 та МФЙ 1 та кўчасидан 2 та бир ҳил таклиф бўлиши ҳам рад этилишиги сабаб бўлади.
Таклиф киритиш жараёнида таклифни аниқ манзилини киритиш талаб этилади ва аниқ кўчаларни хисоб китобларга таянган ҳолатда киритиш мақсадга муофиқлигини маълум қиламиз
Нодавлат ва диний муассасаларни таклифини киритиш мақсадга муофиқ эмаслиги ва бундай таклифлар модератция жараёнидан ўтмайди.
Хурматли фуқаролар сизлардан ушбу юқоридаги мезон талабларига мос равишда таклиф киритишларинни сўраб қолган бўлар эдик.
Таклифларингизни openbudget.uz сайити орқали кириб рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз рўйхатдан ўтган холатда ва олдин рўйхатдан ўтган бўлсангиз рўйхатдан ўтишингиз шарт бўлмаган холатда ўз ҳудудингиздаги муаммолар бўйича таклифларингизни қолидришингиз мумкун.
Қўшимча маълумотлар учун телефон +99897-214-28-24 рақами орқали маълумотлар олишингиз мумкун.