Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маъсулиятсиз отага жиноят иши қўзғатилди !
2024-02-17 10:15:44 166
Фуқаролик ишлари бўйча Ўзбекситон туманлараро судининг 14.09.2020 йилги қарздор И.Парпиевдан ундирувчи Ф.Мусурмонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.Давлат ижрочиси томонидан қарздор алиментни ўзвақтида тўлаб боришлиги ҳақида огохлантирилган ва Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.Бироқ, қарздор томонидан 5.185.000 сўм алимент пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги, суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 –моддасига асосан ҳужжатлар тўпланиб, ҳал қилиш учун туман ЖИБ судига юорилган.ЖИБ Бешариқ туман судининг 15.03.2022 йилги қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазо чораси қўлланилган.Қарздор А.Хожибоевга фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлигини ўйлаб кўриш учун 15 кун етрали бўлмаганлиги, у 15 сутка қамоқ жазо чорасини ўтаб чиққандан сўнг ҳам 35.034.428 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли унга нисбатан 03.02.2024 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзгатилиши таъминланди. Ҳозирда қарздорга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов