Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ноқонуний қурилмалар буздирилди !
2024-02-17 10:16:46 178
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 17.01.2024 йилги қарздор А.Махситалиев томонидан ноқонуний равишда қуриб олган енги констуркцияли навесни буздириш белгиланган.Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 31.01.2024 йилда келиб тушган 150324002108-сонли ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижрога қаратилган.Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.Қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда ижро ҳужжатини ижроси таъминланганлиги сабабли унга нисбатан жарима ва ижро йиғими қўлланилмасдан ижро иши амалда тамомланган ва суд ҳужжати ижроси таъминланган. Шунингдек, фуқаролар И.Мамадиев, Б.Рўзиматов, Э.Норқўзиев, Ш.Холматова, А.Ортиқовлар томонидан ноқонуний қурилган қурилмалар суд хужжати асосида буздирилиши таъминланган.
Бўлим давлат ижрочиси 1-даражали юрист Ш.М.Мирзалиев