Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туриш учун қандай тартибда мурожаат қилинади.
2024-02-17 10:34:16 177
Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туриш учун қандай тартибда мурожаат қилинади. Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш соҳасида Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич аҳолига қулайликлар яратиб келинмоқда. Натижада аҳолининг маълум вақтларини тежаш, ортиқча оварагарчиликларини олдини олиш, қоғозбозлик шаклларидан воз кечиш мақсадида тизимда электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда. Шундай ишлардан бири сифатида 01.01.2024 йилдан бошлаб аҳолининг тайинланган пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон шаклда ариза юбориш хизмати жорий этилди. Бунда, фуқаролар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйҳатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу тизимнинг амалиётга жорий этиш орқали ахоли учун қуйидаги қулайликлар яратилди; 1.Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган кун ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин. 2. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади. 3.Давлат хизматлари кўрсатишда Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди ва фуқаролар Пенсия жамғармасига боришларига хожат қолмайди. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг мушкулини осон қилиш ва муаммоларини бартараф этиш, вақтларини тежаш учун хизмат қилади. Фуқаролардан эса ушбу хизматдан тўғри ва оқилона фойдаланишларини сўраб қоламиз. Ушбу хизматдан нотўғри ёки тушунмаслик оқибатида фойдаланиш фуқароларнинг пенсия тўловлари тўхтаб қолишига олиб келишини маълум қиламиз. Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Ф.Ивадуллаев