Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Коррупция-тараққиёт кушандаси

×

 2024-03-15 12:40:40    191

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган коррупция иллатиазалдан давлат ва жамият равнақига тўсқинлик қилиб келаётган омилларданбири ҳисобланади.Коррупция термини лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, унингэтимологик маъноси “бузиш, сотиб олиш” деган маънони билдиради.Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий–иқтисодий ривожланишигажиддий путур етказади, давлатнинг конститутциявий асосларини ва қонунустуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқи ва эркинларинингпоймол бўлишига олиб келади.Бугун демократик жамиятимизнинг долзарб масалаларидан саналувчикоррупция иллатига қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, уни томорибилан йўқ қилиш йўлидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, унгақарши ҳаракатларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда.Коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жамиятларни ич-ичдан емириб,демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, иқтисодийривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўрта хавфли бўлгануюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқбўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир. Бу иллат ҳар қандай жамиятнингсиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади. Жамиятнинг маънавийахлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнингҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу биланбирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қаршиқаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Унинг домигаилинган амалдор шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйишинатижасида мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолинингаксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади, чет элликинвесторларда ҳам ишончсизлик уйғотади ва уларни ҳамкорликдан қайтаради.Бу иллатга қарши курашни жаҳон талаблари асосида шакллантириш мақсадида2008 йилда мамлакатимиз БМТнинг "Коррупцияга қарши" конвенциясиниратификация қилди ва шу йили "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг"Коррупцияга қарши" конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилишитўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Ушбу конвенция талаблари коррупциягаоид миллий қонунчиликни яна бир бор таҳлил этиш, зарурий ҳуқуқиймеъёрларни қабул қилиш ва шу орқали коррупцияга қарши курашсамарадорлигини оширишни назарда тутади.Олий Мажлис томонидан 2011 йилда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ватерроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳитўғрисидаги битимни ратификация қилганлигини кўрсатиб ўтиш лозим.Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиштўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қаршикурашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши вакоррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг қабул қилинганлигиюртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларинг олдини олишгақаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилибкелмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “ЎзбекистонРеспубликасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги 5729-сонли фармони бу борада изчил саъйиҳаракатларнинг мантиқий даъвоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсадюртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш,энг юқори даражадаги қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратишва мустаҳкамлашга қаратилган.Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қаршикурашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларитўғрисида” ги фармонига мувофиқ 2020 йил 29 июнда ташкил этилган.Афсуски, юртимизда бу борада етарлича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабулқилишига қарамасдан коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.Коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлганадолатнинг йўқолишига олиб келади.Биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кучи билан коррупцияга оидҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришиш қийин.Шунинг учун кенг жамоатчиликнинг коррупцияга нисбатан муросасизмуносабатни шакллантириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш лозим.
Фарғона вилоят суди судьяси:У.Хўжақулов