Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бешариқда Наврўз
2024-03-18 14:18:24 185
Айни дамда туманимизнинг “Мустақиллик” майдонида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида Наврўз байрами тадбирлари ўтказилмоқда
Тумандошларимиз яна кўкламга етказгани шукронасига шоду хуррамлик билан байрам қилишни бошлаб юбордилар.
Айтиш жоизки бу йилги Наврўз тадбирларида халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, саховатпешалик фазилатлари кенг намоён бўлмоқда.
Байрамга тайёргарлик кўришда ҳар бир безатилган дастурхонларда ўзига хос урф-одат ва анъаналарга алоҳида эътибор қаратганлигини сезиш мумкин.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Расулжон Жўраев байрам тадбири иштирокчиларини, улар орқали эса бутун туманимиз аҳолисини янгиланиш ва яшариш, қут-барака, фаровонлик айёми билан самимий муборакбод этди.
— Биз баҳор, яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўзи оламни ҳамиша орзиқиб, интизорлик билан кутамиз.Аммо, бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланаётгани билан янада эсда қоларли бўлмоқда десам, ўйлайманки, сизлар ҳам менинг фикримга қўшиласиз, — дея Расулжон Жўраев бу йилги Наврўзниг халқимиз учун ўзгача аҳамият касб этаётганини таъкидлаб ўтди.
"Наврўз сайли" туманимизнинг ёрқин юлдузлари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар билан янада файзли ўтди.