Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими Хитойлик инвесторлар билан учрашди
2024-04-21 11:41:57 159
Бешариқ туман ҳокими "FARG‘ONA YASIN QURILISH MOLLARI" МЧЖ ҚКнинг директори, хорижий ҳамкори Сью Деминг бошчилигидаги вакиллари билан учрашди.
Учрашувда туманимизда фаолият юритаётган Ясин цемент қўшма корхонасининг аввалдаги режалари ва янги лойиҳалари юзасидан муҳокама олиб борилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик ила қурилиш моллари ишлаб чиқариш борасида янги қадамларни ташлашга келишиб олдилар.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу корхона ўтган йил 600 миллиард сўм саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарган бўлса, жорий йилда, ушбу кўрсаткични 800 миллиард сўмга етказишни режа қилмоқдалар.
Албатта бундай юқори кўрсаткичлар Президентимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалдаги самараси, десак муболаға бўлмайди. Зеро, ана шу ислоҳотлар ижроси ва самарадорлигини оширишда тумаман ҳокимлиги, жумладан “Ясин” цемент корхонасининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Бешарик тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати