Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашининг навбатдаги 103-сессияси бўлиб ўтди.

×

 2024-04-21 11:44:24    43

PDF yuklash
Chop etish



 Кун тартибидаги биринчи масала “Аёллар дафтари” бўйича кўрсатилган ёрдамлар ва қилинган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Гулчеҳра Юлдашеванинг ҳисоботи тингланди.

Ундан сўнг, туманда 2024 йил 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бади ижроси юзасидан Бешариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директорининг ҳисоботи ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 3787-IV/КҚ-642-IV-сон Қўшма қарори ижроси юзасидан Бешариқ туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўганиш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Бешариқ тумани филиали бошлиғининг ҳисоботлари тингланди.

Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сессия мобайнида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилгач, сессия ўз ишини якунлади.

Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати