Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Автомашинаси хатлангач, жарималар тўлиқ ундирилди!
2024-05-20 17:08:40 135
Бешариқ туман ИИБ ЙХГГнинг жами 17 та қарорига асосан қарздор А.В дан давлат фойдасига 18.200.000 сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган.Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан ижро ҳужжатлари мажбурий ижрога қабул қилинган ва қарздорга жарималарни тўлашлиги тўғрисида хабар берилган.Қарздор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.Олиб борилган ижро харакатлари давомида, унга тегишли 40 Y 420 ZA двлат белгили, Ласетти-2 русумли автомашинаси борлиги аниқлан.Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро харакатлари давомида, қарздорга тегишли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди ва 17 та ижро ҳужжати бўйича 18.200.000 сўм жарималар тўлиқ ундирилди.Келгусида, қарздор томонидан йўл харакати қоидаларига амал қилади деган умидда қоламиз.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов