Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тўқликка шўхлик
2024-06-06 15:43:16 156
Хозир сиз расмини кўриб турган холат бирор бир филмдан парча эмас, ўзи автомабил салонига, пули эса чўнтагига сиғмай қолган Бешариқ туманида яшовчи шоввознинг тасвирлари.
Бу ҳолат Бешариқ тумани Узун МФЙ ҳудудида 2024 йил 24 февраль куни содир бўлган. Бешариқ тумани Юқори Товул қишлоғида яшовчи Р.П. 2024 йил 24 февраль куни танишининг тўйида тўй маросими кортежи чиройли чиқиши мақсадида ўзи ўтириб кетаётган автомашина томидан танасини чиқариб, ўша ҳолатда бақир чақир қилиб, сувинер пулларни қўлига олиб ортидан келаётган автомашиналар устига пулларни сепиб юборган ва мазкур ҳолатни видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида 2024 йил 31 май куни мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилиб, ўзи автомабиль салонига, пули эса чўнтагига сиғмай қолган Бешариқ туманида яшовчи шоввозга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
ЖИБ Бешариқ туман судининг раиси