Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ҳоким битирувчи ёшлар билан учрашди.

×

 2024-07-04 15:18:24    124

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев туман Маданият марказида умумтаълим мактабини тамомлаётга бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди.

Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган учрашувда таълимга оид кўплаб истиқболли лойиҳалар асосчиси Сабина Набиева, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилар иштирок этди. 


Учрашувда туман ҳокими ёшларни табриклаш учун сўз олиб, ёшларни еришаётган ютуклари билан табриклади  ва уларни жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундади. Бунинг учун эса биринчи навбатда аниқ мақсад бўлиши ва мақсадга эришиш учун эса тўғри йўл, ўқиш, изланиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. 

Тадбир давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Йил давомида мактаб ҳаётида фаол иштирок этган ота-оналар, аъло баҳолари, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган, халқаро ҳамда республика даражасидаги танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар тақдирланди.

 
Шунингдек, муддатидан аввал нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кирган иқтидорли битирувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, тумандаги 3 та мактабга умумий қиймати 225 миллион сўм бўлган ваучер,  замонавий ноутбуклар ҳамда планшетлар топширилди.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида туманда 2 минг 601 нафар ўқувчи ўрта мактабни тамомлади. Уларнинг 9 нафари муддатидан олдин ОТМга талабаликка тавсия этилган.

Бугун Ёшларнинг кувончи чексиз, туман ҳокими томонидан 65 нафарига олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.


 Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати