Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Бешариқ тумани ҳокими Р.К.Жўраевнинг туман халқига МУРОЖААТИ

×

 2024-07-22 13:51:39    188

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум ҳурматли Бешариқликлар!


Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Бешариқ туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.Бешариқ аҳолиси 250 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди.Сўнгги йилларда мамлакатимизда хорижлик сармоядорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, имтиёзлар қўлланилаётгани бу борадаги ишлар кўламини янги босқичда давом эттиришга, ер усти ва ер ости бойликлардан унумли фойдаланишга хизмат қилмоқда.  “Қияли” МФЙ ҳудудида 1000 гектар майдонда Германия давлатининг “Hyper Partners GMBH” компанияси томонидан 350 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 500 МВт қувватга эга бўлган ортиқ қуёш панеллари ўрнатилади ҳамда 220 кВтли узунлиги 60 км бўлган ҳаво узатиш линияси қурилади. Қурилиши даврида 1 000 нафар, тўлиқ ишга тушгандан сўнг 100 нафар доимий иш ўрни яратилади. Лойиҳа амала оширилиши натижасида йилига 1 100 млн кВт соат ёки 650 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади, 333 млн куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 532 минг тонна зарарли моддаларнинг чиқарилиши олди олинади.Тумандан ўтувчи магистрал автомобиль йўли бўйида 50 гектар ер майдонининг тоифаси ўзгартирилиб, юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида "Кичик саноат зонаси" ташкил қилинади. “Сариқамиш кўли”да 1000 гектарда экотуризм зонаси ташкил қилиб, 100 дан зиёд дам олиш, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий мехмонхона ишга туширилиб 100 минг туристларни қабул қилиш имконияти яратилади.Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар. Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 трлн. 471,9 млрд сўмга етказиб, 110,3 фоизга оширилади. 2024-2026 йилларда амалга ошириладиган қиймати 552,0 млн. доллар 9 та лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредит линияларини ўзлаштирилади. Шундан, жорий 2024 йилда қиймати 90,3 млн. доллар хорижий инвестициялар ва хорижий кредит линияларини ўзлаштирилади.Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарга яратилган шароитлар ва имтиёзлар натижасида, туманда 2023 йилда 15,1 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 30,7 млн. долларга етказилади. Туманда 4,0 минг гектар боғ майдонлари мавжуд. Асосий қисми ўрик. Олдинги йилларда ўрикни хўлича бир кг 5000-7000 сўмгача, ёки қуритилган холда 20 минг сўмгача сотилган эди. Лекин, туманда 1 дона ҳам қайта ишлаш йўқ эди. Экспортни қўллаб-қувватланиши натижасида, бу йил туманда қайта ишловчи корхоналар 6 та бўлди. Жорий йилда 17,0 млн.долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Польша, Латвия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси, Саудия Арабистони, Испания, Италия, Венгирия каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминланади.
Сўнгги 3 йилда тумандаги 7263 нафар аҳолига деҳқончилик қилиш учун 1710 гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди. Шунингдек, самарасиз боғларни ўрнида юқори ҳосилдор бодом, шафтоли ва ўрик янги боғлари ташкил қилинади.Тумандаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик, жами 10 минг тонналик музлаткичли омборлар ташкил қилинади. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 500 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, туманда боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади.Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида  “Фарғона ясин қурилиш моллари” МЧЖ қўшма корхонасида энергоресурслар сарф-ҳаражатини қисқартириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш борасида “Shanxi Xiangsheng Industrial Group Co.” Ltd. компанияси томонидан қиймати 120,0 млн АҚШ.доллари бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 800 га ер майдонида, қуввати 200 МВт/соат бўлган қуёш фотоэлектрик станцияси қуриш бўйича Энергетика вазирлиги билан келишув ишлари олиб борилмоқда.Қўшма корхонада бугунги кунда 1 тонна портландцемент махсулотини ишлаб чиқариш учун 110 кВт электр энергияси сарфланиб, бугунги нархларда ушбу харажат махсулот таннархининг 20 фоизи (99 000 сўм)ни ташкил этмоқда. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Агар муқобил энергия (қуёш фотоэлектрик станцияси энергияси)дан фойдаланилганда 1 тонна портландцемент махсулотини ишлаб чиқариш учун 110 кВт электр энергияси  нархи 33 000 сўмни ташкил этиб, ишлаб чикариш харажатлари ўртача 15 фоизга (66 000 сўм) пасайишига эришилади.Темир – бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, темир-бетон маҳсулотига ўсиб бораётган талабни тўлиқ қоплаш мақсадида "Fargʻona yasin qurilish mollari" МЧЖ ҚК томонидан темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали "қурилиш кластери" ташкил этиш мақсадида лойиҳанинг ТЕО ишлаб чиқилмоқда.  Шунингдек, туман марказида уй-жой қурилиш дастурлари доирасида жами 140 та хонадондан иборат 7 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.Бунда бинолар 5 қаватли, ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш белгиланади. Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 20 651 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 793 та;молия-иқтисодиёт, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 5 500 та;қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 13 972 та;қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 386 та аҳоли бандлиги таъминланади.Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:маҳаллаларда қиймати 40,0 млрд сўм бўлган 1 240 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 1 426 нафар аҳоли банд қилинади. Шунингдек 6 862 та ўзини-ўзи банд қилиш, 307 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 255 та янги корхоналар ва 5 458 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 2,8 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 16,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1,9 мингта янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижасида  кам даромад олаётганлиги аниқланган 5 476 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминланади.Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллаймиз.Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман. 


Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин. 

Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев