Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пахта йиғим-терим мавсуми олдидан техникалар шай ҳолатга келтирилмоқда.
2024-08-08 08:53:53 243
Бешариқ тумани пахтакорлари томонидан жорий йил ҳосили учун 7 минг 600 гектар ер майдонида пахта хом ашёсини экиб, 29 минг 250 тоннадан зиёд пахта тайёрлаш учун пухта замин ҳозирланди.
Туманда пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш мақсадида тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.
Хусусан, мавсумда қатнашадиган ташиш техникалари дислокация манзилгоҳига йиғилиб, мавсумий техник кўрикка жалб қилинган. Ушбу техникаларни ҳар томонлама соз ҳолатга келтириш ишлари якуний босқичга кирган.
Бугун туман ҳокими Расулжон Жўраев сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида мазкур жараёнларнинг бориши билан яқиндан танишиб, қишлоқ хўжалиги мутасаддилар, агроном ва фермерлар билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов мавсумга тайёргарлик ишларини ташкил этишда қатнашиб, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишга қизғин ҳозирлик кўриш бўйича барча зарурий тадбирларни муддатидан кечиктирмай бажариш бўйича мутасаддиларга зарурий тавсия ва топшириқлар берди.
Шунингдек, масъулларга хўжаликларда дала маданиятига жиддий эътибор қаратиш, деҳқон учун масъулиятли палла - асад ойида бажарилиши лозим бўлган барча муҳим агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тадбир сўнгида жонлиқ сўйилди ва йиғилганлар томонидан ҳосилга барака тилаб, дуолар қилинди.