Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ТАШРИФ: ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

×

 2024-08-08 08:56:52    70

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 7 август куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Турғунали Саматов  бошчилигида  Бешариқ  туманидаги маҳаллаларда бўлиб, учрашув ва мулоқотлар ўтказди.
Учрашувларда асосий эътибор мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар, ёшлар фаоллигини ошириш, ишсизликни қисқартириш борасида қилинаётган ишлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилди.
Хусусан, Т.Мадумаров туман ҳокимлигида туман Халқ депутатлари ва маҳалла раислари билан учрашиб, ҳудудларда депутатлар ва раислар томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари хусусида сўзлашди. 

   Толибжон Мадумаров туман маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида "Қорақўйли" маҳалла фуқаролари йиғинига ташриф буюриб, маҳалла еттилигининг фаолияти билан танишди ва улар томонидан амалга оширилаётган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлари хусусида аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, туманмиз меҳмонлари, Файзиобод МФЙ га ташриф буюриб,  маҳалладаги иш жарёни билан танишдилар. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори билан суҳбатлашиб, Президентимиз томонидан яратиб берилган қулайликлар, ушбу ўзгаришларни маҳалла аҳли ўз ҳаётида ҳис қилишлари кераклиги юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирдилар.  Шу жумладан, Қорақўйли маҳалласида Сайхунобод  тажрибаси асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар Т.Мадумаров томонидан алоҳида эътироф этилди.

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати