Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ҒАЛЛА УРУҒИНИ ТЕЗРОҚ ЕРГА ҚАДАБ, 2025 ЙИЛДА ҒАЛЛАДАН ЯНАДА МЎЛ ҲОСИЛ ОЛАЙЛИК

×

 2024-08-26 11:58:20    49

PDF yuklash
Chop etish


 Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг ғаллачилик фермерлари ва кластерларига  МУРОЖААТИ

 Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидоийлари! Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар  ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз. Шундай мураккаб паллада биз деҳқону фермерлар ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ масъулият билан тер тўкиб ишлашни давр тақозо этмоқда. Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон  ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди. Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.  Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш  ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда,  “Эрта эккан – эрта ўради” деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўл ҳосил етиштириш имконини берди.  учинчидан, шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экишга тайёрланг; бешинчидан, буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ иқлимга мос, серҳосил навларни танлашда адашманг ва бунга жиддий эътибор қаратинг; Сизларнинг биз фермерлар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз натижасида бу йил ғалладан мисли кўрилмаган даражада ҳосил кўтардик.  2025 йил ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз фермерлар билан бугундан бошлаб ҳамкорликда ишларни янада самарали ташкил этинг. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг! биринчидан, фермер хўжаликларига юқори ҳосил берадиган ғалла уруғлик танлашда ҳамда ўз вақтида экилишида амалий ёрдам кўрсатинг; иккинчидан, фермерлар билан бирга ғаллани етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда шарт-шароитлар яратинг; учинчидан, 2025 йил ҳосили учун ғаллани экиш ишларини қисқа фурсатларда ва сифатли ташкиллашда бутун масъулият фермерлар ва кластерлар зиммасида эканлигини унутманг! Азиз фермер ва деҳқонлар! Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати, ғайрат  ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик.  Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ. Юртбошимизнинг ишончини оқлаб, мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!     Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсат аъзолари