Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2024 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида Бешариқ туманида умумий қиймати қарийб 14 млрд сўм бўлган 10 та ташаббус ғолиб бўлди.
2024-09-05 10:09:06 79
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсуми овоз бериш якунларига кўра Бешариқ туманидаги яна ўнта таклиф асосида мавжуд муаммолар ижобий ҳал этилади. Жорий йилнинг 22-31 август кунлари давом этган овоз бериш жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 152 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 48 минг 737 тадан зиёд овозлар тўпланди.
Лойиҳа натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 13 млрд 423 млн 765 минг сўмлик 10 та энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилди.
Хусусан, Бешариқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини ўқув биносини таъмирлаш ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактабига суний қопламали футбол майдони қуриш, туман марказида жойлашган марказий поликлиникани таъмирлаш, Бешариқ туман марказида жойлашган Навбаҳор, Янги ҳаёт, Файзиобод, Бой, Чорбоғ, Обод, Халқлар дўстлиги, Тошариқ, Ҳамид Олимжон, Булоқбоши МФЙ ҳудудларига кўча чироқлари ўрнатиш, "Чорбоҳтўронғи", “Дехқонтўда”, “Олтинкўл”, “Рапқон”, “Абдувай”, ҳамда “Қашқар” маҳаллаларида ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар овоз бериш йўли билан “Ташаббусли бюджет” порталида автоматик таризда ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.