Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Электр энергиясидан ноқонуний уланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
2024-09-27 15:51:37 39
Судланувчи Ж.А текиндан даромад орттириш мақсадида, 2024 йил 20 февраль кунига қадар ўзининг яшаш хонадони бўлган Бешариқ тумани, Истиқлол кўчаси, 4-уйида умумий қиймати 240.000.000 сўмлик 14 дона “ТИП GEFORCE RTX” русумли майнинг қурилмалари билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда, яширин равишда, кўз билан кўриб аниқлаш қийин ҳолда ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, ўзига тегишли бўлган “Redmi Note 11” русумли телефон аппаратида майнинг фаолиятини “mobil” илова орқали бошқариб, Бешариқ туман ЭТКнинг жами 52.822,8 кВт соат электр энергиясини ноқонуний равишда сарфлаб, ундан крипто-актив ва майнинг соҳасида фойдаланиб, давлатга 47.540.520 сўм зарар етказган.Ж.А томонидан ноқонуний равишда майнинг қурилмаларини ишлатишда фойдаланилган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 йилги ПФ-121-сонли Фармони билан тасидиланган “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими (“Тартибга солиш қумдони” махсус режими) тўғрисида”ги Низомга асосан 5 баробар ўсувчи коэффицентда ҳисобланганда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг манфаатларига 237.702.600 сўм зиён етказган. Судланувчи Ж.А Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.Судланувчи Ж.Ага жазо тури ва меъёрини тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб айбига тўлиқ иқрорлиги ва содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судлангмаганини, жиноят натижасида етказилган зарарлар тўлиқ қопланганини, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир этган. Суд Ж.Ани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан айбли деб топиб Ж.Ани иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов