Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат фойдасига солиқ тўловлари ундирилмоқда !
2024-09-27 16:01:23 44
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг 90 % дан ортиқ қисми айнан солиқлар ҳисобидан шаклланиши барчамизга маълум.Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида тушиши давлат миқиёсида амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг, яьни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг ҳаражат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилади.Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан жорий йил сентябрь ойининг ўтган даврида 3.8 млрд.дан сўмдан зиёд солиқ қарздорликлари амалда ундирилиши таъминланди.Хусусан, Бешариқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “У” фермер хўжалигидан 2.4 млн, қарздор “С.О” фермер хужалигидан 3.4 млн сўм, қарздор “Р.Ш” фермер хўжалигидан 2.9 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро харакатлари натижасида солиқ қарзлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.Ҳозирда бошқа қарздор фермер хўжаликлари ва қарздор ЯТТ лардан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ижро харакатлари давом эттирилмоқда.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов