Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди..

 2024-10-18 13:19:05    107

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Мазкур ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда.Шу билан бирга мазкур ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек фуқароларга юксак ҳуқуқий маданият ва қонунга ҳурмат туйғусини сингдириш борасидаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.  Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни, шунингдек мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдиришни, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  Ушбу Қонун аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга, мамлакатимизда криминоген вазиятнинг яхшиланишига ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ярашув институтининг таъсир этиш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов