Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мурожаати

×

 2024-10-30 13:57:36    59

PDF yuklash
Chop etish


Азиз Юртдошлар!

 

Жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиати, унинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами, гўзал боғ ва хиёбонлари миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу неъматларни аждодларимиз бир неча юз йиллар асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун улкан мерос қилиб қолдирганлар.

Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк”, деган пурҳикмат нақл бор. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлмиш дарахт экиш, боғу гулзорлар яратиш борасидаги гўзал одатларимиз бугунги кунда янги маъно-мазмун билан бойиб, кенг миқёсда давом этмоқда.

Барчамиз учун муқаддас бешик бўлган она ватанимизнинг бетакрор табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш, уни авлодларимизга безавол етказишда буюк бунёдкорлик салоҳиятимизни амалда кўрсатайлик!

Ерга ниҳол экиш, уларни парваришлаб янги боғларга айланиши учун эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда шахсий намуна кўрсатайлик, ташаббускор бўлайлик!

Мамлакатимизнинг айрим жойларида “Яшил макон” лойиҳасига бефарқлик билан қаралаётгани оқибатида катта маблағ, моддий ва меҳнат ресурслари ҳисобига экилган кўчатлар қуриб қолаётгани, дарахтзорлар пайҳон қилинаётган ҳолатлар ҳам афсуски тез-тез учрамоқда.

Ота-боболаримиздан мерос анъана – оилада янги фарзанд дунёга келганида унга атаб, албатта, дарахт экишни қайта тиклаб, ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, айни муддао бўлади. Никоҳдан ўтаётган ёшларимиз мана шундай бахтли онлардан эсдалик сифатида, яхши ният билан ерга ниҳол эксалар анъаналаримиз яна бир гўзал одат билан бойиган бўлар эди. Келин-куёвларимиз эккан ниҳолларнинг илдизи ерга чуқур ўрнашиб, улғайиб, улкан дарахтга айланиб, мева берганидек, ёшларимизнинг оиласи ҳам албатта мустаҳкам, баракали, тинч-тотув бўлади, иншооллоҳ.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, айниқса, аҳоли яшаш жойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббуси билан чиқиб, ҳалқимизга чақириқ қилдилар.

Янги Ўзбекистон ҳудудининг яшиллигини 2030 йилга бориб
30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган бўлиб, мазкур ишларни бажаришда Сиз ва бизнинг фидойилигимиз жуда муҳим ўрин тутади.

Шу муқаддас заминда таваллуд топиб, тарбия олган, ўзини айнан шу юртнинг асл фарзанди, деб билгувчи ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг яшиллигини янада яхшилаш каби улуғвор ишларда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиши лозим.

 

Ҳурматли фермерлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиш анъанага айланди. Албатта, бу савобли ишларда кенг жамоатчилик қаторида Сиз азиз фермер ва меҳнаткаш деҳқонлар ҳам муносиб улуш қўшиб келмоқдасиз.

Мазкур йўналишдаги савобли ишларни давом эттирган ҳолда ўзингиз раҳбарлигингизда фермер хўжалигини ишчи ходимларини шахсий томорқаларига ҳамда хўжалигингиз дала четларидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб “Яшил макон” умуммиллий дастурига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ҳудудларда кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда бошқа субъектларда етарли миқдорда мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари заҳираси мавжуд бўлиб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Азиз деҳқонлар!

Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан пахта – ғалла майдонлари қисқартирилиб, Сиз азиз деҳқонлар учун ажратилган 200 минг гектардан ортиқ ер майдонларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни бошладингиз.

Деҳқон хўжалигингизни барча ишчи ходимларини шахсий томорқаларидан ҳамда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида янада самарали фойдаланиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.

 

Муҳтарам томорқа ер эгалари!

Сизнинг машаққатли меҳнатингиз натижасида томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизни тўкин сочин, дастурхонларимизни обод қилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бозорларимизда Сиз томонингиздан етиштирилган меваларни йилнинг барча фаслларида топиш имкони яратилгани дилларни хушнуд этади.

Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир томорқачини ўз томорқасига 5 тупдан, маҳалла гузари ва кўча бошига 5-10 тупдан кўчат экишга чорлаймиз. Натижада, ҳар бир маҳалла гузари, ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир хонадоннинг обод бўлишига эришамиз, саховатпешалик билан қилган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!

 

Муҳтарам маҳалла фаоллари!

Маҳалла ҳудудини обод қилиш каби савобли ишлар ҳамиша эътибор марказида туриши зарур.

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон” дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб, юртимизда ҳар жиҳатдан обод хонадонларни кўпайтириш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришингиз лозим.

Бу эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!