Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
2024-11-13 12:44:28 36
Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олинди, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Биринчи сессия ишида вилоят ҳокимининг Бешариқ тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия ишида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Аҳмедов Бешариқ тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Бешариқ тумани ҳокими лавозимига номзод Жўраев Расулжон Каримович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Бешариқ тумани ҳокими лавозимига Жўраев Расулжон Каримович номзоди тасдиқланди.
✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати