Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гаров мулки аукцион савдоларига чиқарилди!
2024-11-23 09:38:09 37
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 14.10.2024 йилги 4-1503-2401/3008-сонли қарздор “Бешариқмахсуссувпудрат “МЧЖдан ундирувчи Турон банк фойдасига 467.893.150 сўм кредит ундириш, ундирувни гаровга қўйилган қарздорга тегишли Бешариқ тумани, Навбахор МФЙ, нурчилар кўчаси, 156-уй(собиқ 4-уй)да жойлашган маъмурий бино иншоотларига қаратиш белгиланган.Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 31.10.2024 йилда келиб тушган ва 150324032579-сонли ижро иши қўзғатилган ва қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки бўлган қарздорга тегишли Бешариқ тумани, Навбахор МФЙ, Нурчилар кўчаси, 156-уй(собиқ 4-уй)да жойлашган маъмурий бино иншоотлари 11.11.2024 йилги далолатномага асосан хатланган.24.07.2023 йилги далолатномага асосан гаровга қўйилган кўчмас мулк бино иншоотини 1.250.000.000 (бир миллярд икки юз эллик миллион) сўмга бахоланган нархда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.Келгусида, сотувдан тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорлик қопланиши таъминланади.
Бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов