Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ноқонуний қурилган бино иншоотлар буздирилмоқда
2024-11-26 13:41:29 30
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 25.09.2024 йилги 2-1503-2401/6845-сонли қарорига кўра, қарздор Р.Ғ томонидан Бешариқ тумани, «Қорақўйли» МФЙ ҳудудидаги 40026.47.21”С 700323117”В WGS-84-координаталар каталоги билан белгиланган сув фонди ерлар тоифасига кирувчи ер майдонининг 40,0 кв.м қисмига ўзбошимчалик билан қурилган бино иншоотларни буздириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 03.10.2024 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилиб, қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.Қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талблар ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли унга нисбатан 1.875.000 сўм ижро йиғими қўлланилиб, қарздордан мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилмоқда.Ҳозирда қарздор томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонига қуриб олинган бино иншоотларни мажбурий тартибда буздириш ишлари бошланди.
Туман МИБ