Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Криминологик прогнозлаш деганда нимани тушунамиз?
2024-12-06 13:29:12 55
Криминологик прогнозлаш деганда нимани тушунамиз?Дунё ҳамжамияти томонидан узоқ йиллардан буён инсонларнинг қадр-қимматини улуғлаш, инсонлар учун фаровон, осойишта ва хавфсиз жамиятни, давлатни барпо этиш бўйича назарий ва амалий изланишлар олиб борилмоқда.Мамлакатимизда ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг маштабли ислоҳотлар олиб борилмоқда ва бу ислоҳотлар кўплаб хорижий эксперт ва мутахассислар томонидан ижобий баҳоланиб келинмоқда.Бироқ, бир қатор омиллар давлатчилик пайдо бўлибдики, унинг ривожланиши ва инсонларнинг фаровон, хавфсиз умргузаронлик қилишлари учун ғов бўлиб келади. Улардан бири барча давлатларда мавжуд ва улар томонидан доимий кураш олиб бориладиган жиноятчиликдир.Дарҳақиқат, жиноятчиликнинг ривожланиши нафақат суд-ҳуқуқ тизимига, балки давлатнинг иқтисодий негизига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг приатет вазифаларидан бири сифатида мамлакат сарҳадларида криминоген вазиятни яхшилаш, жамиятда қонунлар устуворлигини таъминлаш ва фуқароларда давлат раҳбарига, ҳоқимиятига ва органларига нисбатан ишончни мустаҳкамлашдан иборат бўлиб келмоқда.Бугунги кунда жиноятчилик билан боғлиқ бўлган ҳодиса ва жараёнларнинг турли-туманлиги, жиноятчилик содир бўлиб туришининг мураккаб ижтимоий-иқтисодий хаёт билан бевосита боғлиқлиги бу салбий ижтимоий ҳодисани комплекс равишда таҳлил этишни, шу жумладан келажакда жиноятчиликнинг даражаси ва тузилишида қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ҳам ўрганишни тақозо қилади.Чунки, келажакда жиноятчиликнинг даражаси ва тузилишида қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш имкониятлари бўлади. Эндиликда жиноятчиликни фош этиш ва тергов қилишнинг ўзигина жиноятчиликка қарши курашиш учун самара бермасдан қолди. Шу сабабли ҳам жиноятчиликни фош этиш ва тергов қилишдан ташқари жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг содир этилишига йўл қўйиб бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, жиноятчиликнинг содир этиш хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда уларни таҳлил қилиш ва жиноятчиликни содир этилишидан олдин уни башорат қилиш механизмларини ва жиноий статистик таҳлилни такомиллаштириш зарурати мувудга кела бошлади.Барча соҳаларда бўлгани каби жамиятнинг умуман давлатнинг криминоген вазиятининг қай даражада эканлиги ва келажакда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида прогноз қилиш, таҳлил қилиш орқали муайян хулосага келиш имкониятини беради.Кейинги ўринда, жиноятчилик ва криминалогик прознозлаш тушунчасига тўхталиб ўтиш ўринлидир. Жиноятчилик деганда, шахс, жамият ва давлатнинг ижтимоий ҳаёт фаровонлигига, иқтисодий ривожланишига ва сиёсий барқарорлигига раҳна солувчи узоқ вақт давомида комплекс курашишни талаб қиладиган ижтимоий ҳавфли қилмишни содир этиш тушунилади.Жамият учун хавфли хатти-ҳаракатга “жиноятчилик” деб аталади. Демак, жамиятнинг жиноятчиликка қарши курашишининг сабаби – ўзини хавф-хатардан ҳимоя қилиш экан. Прогнозлаш терминининг этимиологик таърифига келсак, прогноз сўзи грекча сўз бўлиб, «ргоgnoziya» сўзидан олинган, «олдиндан кўриш», яъни олдиндан илмий башорат қилиш маъносини беради.Фикримизча, прогноз келажакни илмий усуллар орқали истиқболлаш тушунилади. Прогноз - бу истиқболдаги воқеа, ҳодисаларнинг илмий модели ҳисобланади, яъни келажакда объектнинг эҳтимолий ҳолати ҳақида ёки бу ҳолатга эришишнинг муддатлари ва альтернатив йўллари ҳақида илмий асосланган фикрлар, мулоҳазалардир.Прогнозлаштириш деганда эса прогнозни ишлаб чиқиш, яъни маълум бир жараённинг ривожланиш аниқ келажагини махсус илмий тадқиқ этишдир. Қисқача қилиб айтганда, прогнозлаштириш прогнозни ишлаб чиқиш жараёнидир. Жиноятчининг содир бўлишини шунчаки статистик рақамларга асосланиб, прогноз қилишнинг ўз самараси бермаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиноятларни содир этилишини олдиндан прогноз қилиш анчайин мураккаб жараён ҳисобланади ва илмий изланишни талаб этади. Соҳа мутахассислари ўртасида жиноятчиликни барошат қилиш ва прогнозлаштириш тушунчалари асосан фарқланмайди. Бироқ, бизнинг фикримизча, мазкур соҳада турли даврда яшаган турли давлатларнинг криминологлари турлича тушунчаларни ишлатадилар.Мисол учун жиноятчиликнинг криминологик башорати, жиноятчиликнинг криминологик прогнози, жиноятчиликнинг криминологик таҳлили ва ҳоказолар. Аммо, бу тушунчалар бир-бирига функсионал яқин тушунчалар бўлса ҳам мазмун жиҳатдан бирмунча фарқланади. Башорат қилиш негизида инсоннинг ички инстикти ёки кўп йиллик тажрибаси асосида тахминий характердаги фикрлар ётса, прогнозлашнинг асосини эса илмий асосланган фикрлар, мулоҳазалар ташкил этади. Яна бир фарқли жиҳатларидан бири шундан иборатки, барошат қилиш ва прогнозлаштиришнинг ишлаб чиқиш жараёнлари якунларидан кутиладиган натижаларнинг хусусиятлари ҳам бир биридан фарқланади. Мисол учун, башорат қилишда содир этилган ва содир этилиши мумкин бўлаган ҳолатнинг ўзи ёки тўпланган амалий тажрибаларга таянилади ҳамда аниқ натижалар кўрсатиб ўтилмайди. Прогнозлаштириш эса аниқ натижани олишга йўналтирилади, натижалар кўрсатиб берилади, илм-фанда эришилган юқутлар ва қонуниятлардан фойдаланилади. Хусусан, математик ёки мантиқийнинг қонуниятларидан кенг фойдаланилади.Юқорилардан келиб чиққан ҳолда, жиноятчиликнинг динамикаси, унинг келажакдаги тузулиши, келиб чиқиш сабаблари ва уларга имкон берган ёки бериши мумкин бўлган шарт-шароитни таҳлил қилишда криминологик прогнозлаш терминини қўллаш ўринли бўларди.Кримпрогноз қилиш муайян вақт мобайнида жиноятчиликнинг даражаси, структураси ва динамикасида қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги, унинг детерминантлари ва олдини олиш чоралари хамда унга таъсир қилишнинг бошқа воситалари ҳақида эътимол тутилган мулоҳазалар ҳисобланади.Жиноятчиликни прогноз қилишда олинаётган вақт мобайнида тахмин қилинаётган вазиятлар билан бир қаторда бир қанча бошқа жиҳатлар ҳам эътиборга олинади.Хулоса қиладиган бўлсак, бутун мамлакат миқёсида бўлаётган ва бўладиган ўзгаришлар, муайян ҳудудлардаги ўзига хослик ижтимоий, иқтисодий, сиёсий аҳвол кримпрогнозни амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди судьяси Б.Холматов