Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент тўлаш Ота маъсулияти ва бурчидир
2024-12-07 10:13:08 60
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 15.02.2024 йилдаги қарздор Э.Шдан ундирувчи Э.М фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор мазкур ижро хужжати бўйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамай 7 ойдан ортиқ, яъни 01 май 2024 йил кунидан 2024 йил 01 декабрь ойига қадар жами 9.427.586 сўм алимент тўлови ҳисобланган бўлиб, ўтган давр давомида қарздор томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб келинган. У ўзининг бу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли унга нисбатан тўнланган ҳужжатлар ЖИБ Бешариқ туман судига юборилди.Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 15.07.2022 йилдаги қарздор Ғ. Ж. дан ундирувчи Ғ. Ё. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор 36.176.354 сўмни алимент пулларини тўламасдан ўзининг бу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Бешариқ туман судига юборилди. Ҳар икки қарздор ҳам 06.12.2024 йил куни бўлиб ўтган суд жараёнида алимент пулларини тўлаганлиги сабабли Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси тартибида тугатилди. Келгусида, хар икки қарздорлар ҳам бўлиб ўтган суд жараёнидан тўғри хулоса чиқариб, алимент тўлаш оталик бурчи ва маъсулияти эканлигини ҳис қилар деган умидда қоламиз.
МИБ Бешариқ туман бўлими
ЖИБ Бешариқ туман суди