Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

“Оғуфурурушга” жазо тайинланди.

 2025-01-27 08:52:09    26

PDF yuklash
Chop etish


Судланувчи Э.Р 2024 йил август ойларида Ўзбекистон тумани, Қушқўноқ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган зовур четидан таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган наша гиёҳванд ўсимлик барг ва уруғларини териб, яшаш уйига ташиб келиб, қуритиб, келгусида ўзи истеъмол қилиш мақсадида Ўзбекистон тумани, Қушқўноқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Барака” савдо дўконида соф оғирлиги 14,99 грамм бўлган кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини тайёрлаб, савдо дўконида 2024 йил 18 октябрь кунига қадар қонунга хилоф равишда сақлаб келган.2024 йил 18 октябрь куни Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Э.Рнинг савдо дўкони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, Э.Р савдо дўконининг кассаси ёни ва тарози тагида икки дона соф оғирлиги 14.99 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқаси олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани аниқланди. Судланувчи Э.Рга жазо тури ва меъёрини тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб айбига тўлиқ иқрорлигин ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмаганини, вояга етмаган 3 нафар фарзанди борлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолат аниқланмаганини инобатга олиб, Суд Э.Рни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб,унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси   О.Хасанов