Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Қилмиш - қидирмиш

×

 2019-02-27 10:45:54    342

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 13 декабрь куни тумандаги «Чимбой» МФЙ, Чимбой қишлоғида яшовчи фуқаро А.Ш.нинг яшаш уйида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 22-сонли Қарори ижроси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда, фуқаро А.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ш.га тегишли бўлган яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тармоқдан узилиши таъминланган.

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими, Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖнинг мутахассислари томонидан берилган хулосаларига кўра, ҳуқуқбузар А.Ш. томонидан 1 дона моразельник, 1 дона совутгич, 2 дона телевизор, 1 дона дазмол, 1 дона сув қайнатгич (тефал), 1 дона электропеч, 1 дона балгарка, 1 дона пайвандлаш  дастгоҳи, 1 дона дрел жами 16,618 кВт бўлган электр жиҳозларини мавжуд электр ҳисоблагичдан ташқари яширин ҳолатда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2018 йил  30 январь кунидан 2018 йил 13 декабрь кунига қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида, Бешариқ туман электр таъминоти корхонасининг манфаатларига жами 22.984.085 сўм анча миқдорда зарар етказилганлиги  аниқланган.

Бундан ташқари, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро А.Ш.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисмида назарда тутилган «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар  у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши» мумкинлиги, зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги тушунтирилиб, бу ҳақида 21.12.2018 йилда баённома тузилган.

 Бироқ, А.Ш. белгиланган ўттиз кунлик муддат давомида давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлашдан бўйин товлаган.

Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан 21.01.2019 йилда фуқаро А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзатилиб, жазонинг муқарарлиги таъминланди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Бешариқ туман бўлими

бошлиғи ўринбосари

3-даражали юрист                                                                 К.М.Эшонхонов


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating