Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бурчини унутган оталар

×

 2019-02-27 14:23:20    271

PDF yuklash
Chop etish


Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

               Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясининг 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насаби ва фуқаролик ҳола­тидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар” – деб белгиланган.

               Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, ота-оналарга ўзларининг вояга етмаган ёхуд вояга етган бўлсалар ҳам, меҳнатга лаёқатсизликлари боис моддий ёрдамга муҳтож бўлган болаларини таъминлаш мажбурияти юкланган.

               Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик - ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишлиги, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.

               Афсуски, Бешариқ тумани, “Дала Х.Олимжон” МФЙ, Хунармандлар  кўчасида яшовчи фуқаро Ғ.А., Бешариқ тумани, “Деҳқонобод” МФЙ, Деҳқонобод қишлоғида яшовчиХ.Х.лар ўз оталик бурчини унутишди.

               Хусусан, фуқаро Ғ.А. фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2008 йил 14 июндаги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Д.А. фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Ғ.А. 2014 йил февраль ойидан 2018 йил июнь ойига қадар 52 ой давомида жами 10.441.281 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

               Шунингдек, фуқаро Х.Х. фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2014 йил 28 апрелдаги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун С.М. фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Холматов Хасанбой Кўпайсинович 2014 йил 28 апрель кунидан 2019 йил 1 февраль кунига қадар 55 ой давомида жами 14.167.326 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

  Суд мазкур фуқароларга нисбатан бўлган маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, фуқаро Ғ.А. ва Х.Хлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни иш ҳужжатларида мавжуд тўпланган далиллар билан тўла, холисона ўрганиб чиқиб, фуқаро Ғ.А. ва Х.Х.лар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Бешариқ тумани маъмурий судининг раиси                                                       Ж.Касимов

 

Мажбурий ижро бюроси

Бешариқ туман бўлими

бошлиғи ўринбосари

2-даражали юрист                                                                                                      А.Жабаров

 


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating