Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МИБ ҚАРЗДОРЛАРНИ ТАРМОҚДАН УЗМОҚДА!
2019-02-27 15:02:13 409
Ушбу саволга қисман "ҳа" деб жавоб қилиш мумкин. Аммо айни дамда ана шу жавобни маҳкам ушлаб олиш қам адолатдан бўлмаса керак. Негаки баъзи ҳолатларда, агар чуқурроқ мушоҳада юритсангиз, "таёқ"нинг иккинчи "учи" бевосита истеъмолчиларга, туғрироғи уларда энг қулай неъматлардан фойдаланиш одоби ва маданияти ўта ночорлигига бориб тегади.
Ҳеч ким инкор этмайдики, учта унсур - яъни газ, электр энергияси ва ичимлик суви кундалик ҳаётимизнинг нечоғлик фаровонлигини белгилаб берадиган мезон ҳисобланади. Эҳтиёж туғилса - бас, улардан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиш имкониятига эгамиз. Аммо, таассуфки, баъзилар бунинг учун шукрона келтиришни "унутиб" қўядилар. Халқ ибораси билан айтганда газ, электр ва ичимлик суви ёқадию пули "чақади". Айнан шу боис истеъмол қилинган ресурслар учун тўловни ўз вақтида амалга оширишга кўп ҳам бўйинлари ёр бермайди. Қачонки Мажбурий ижро бюроси ходимлари тармоқдан узамиз демагунча миқ этмай юраверишни афзал кўрадиганлар, афсуски, анчагина. Ушбу тоифадаги шахслар кайфиятини болта тушгунча кунда дам олар, деган нақл билан изоҳлаш мумкин.
Шу ўринда истеъмол қилинган ресурс учун тўлов вақтида амалга оширилмаса, бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ узоқ ва мураккаб жараёнга ўта салбий таъсир кўрсатишини ёдда тутиш даркор. Чунончи, газ ёки электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги турфа харажатлар, раҳбар ва ишчи-ходимларга ойлик маош, янги тармоқ тортиш ёинки эскисини реконструкция қилиш ва ниҳоят мавжуд эҳтиёжни қондириш учун албатта пул керак. Ушбу маблағ эса истеъмол қилинган ресурс учун амалга оширилган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.
Умид қиламизки, ҳурматли ўқувчиларимиз ушбу мулоҳазалар билан танишиш асносида қарздорликни мажбурий ундирувга йўналтириш - энг сўнгги чора эканлигига иймон келтирадилар, жаннатмакон ота-боболари покдомонлигидан ибратланиб, ҳалол истеъмолчилар сафини тўлдирадилар.
Бунга қурбияти етмайдиган ва буни барибир истамайдиган шахсларга эса, агар улар қарздорликни ўз вақтида бартараф этмасалар, МИБ ходимлари томонидан тармоқдан узишгача бўлган чоралар қўлланилиши муқаррарлигини эслатиб ўтамиз.
Ана шу кайфиятдаги кимсалар идрокларига яхшилаб жойлаб олишлари керакки, агар уларнинг хонадони тармокдан узиб қўйилгудек бўлса, мавжуд қарздорлик мажбурий тартибда ундирилсада, тармоққа қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима тўлашдан қочиб қутила олмайдилар.
Мажбурий ижро бюроси
Фурқат тумани бўлими бошлиғи
адлия кичик маслаҳатчиси Қ.Ўришев