Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бузоқнинг югургани сомонхонагача...
2019-02-28 11:07:25 408
Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 25 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорининг 1-илова «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 117, 118, 119, 127-бандлари талабларига зид равишда, Бувайда тумани “Алқор” МФЙ, Янгихаёт қишлоғида жойлашган шолини қайта ишлаш цехида туман ЭТК “ПК ҳисоб дастури”да мавжуд бўлмаган, рухсатсиз ўрнатилган «DТS-541» русумли, завод рақами 629409 бўлган электр ҳисоблагич орқали умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига жами 59.430.652 сўм анча миқдорда моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 28.01.2019 йилда фуқаро Б.С.Имомовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисмида назарда тутилган «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши» мумкинлиги, зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилган.
Бироқ, Б.И. белгиланган ўттиз кунлик муддат давомида давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлашдан бўйин товлаган.
Мазкур ҳолатда фуқаро Б.И.нинг ҳаракатларида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш анча миқдорда зарар етказишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси
тезкор шўъба инспектори
3-даражали юрист Қ.М.Хошимов