Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 1-ЧОРАГИДА БЮРОНИНГ БЕШАРИҚ ТУМАН БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
2019-04-30 12:06:56 415
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш ҳизмати кўрсатиш ҳамда маиший чиқинди соҳасида бир қатор муайян ишлар амалга оширилди.
Тумандаги электр энергияси бўйича ҳисобга олиш ускуналари
39.165 тани ташкил қилиб 2019 йил январь ойида 31.677 нафар ёки
80,0 фоизга, февраль ойида 33.756 нафар ёки 86,0 фоизга ва март ойида
37.279 нафар ёки 95,0 фоизга истеъмолчиларга ўрнатилган хисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари кўрикдан ўтказилиши таъминланди.
Табиий газ бўйича ҳисобга олиш ускуналари 3556 тани ташкил қилиб 2019 йилнинг январь ойида 2989 нафар ёки 84,0 фоизга, февраль ойида
2671 нафар ёки 75,0 фоизга ва март ойида 3372 нафар ёки 95,0 фоизга истеъмолчиларга ўрнатилган хисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари кўрикдан ўтказилиши таъминланди.
Хисоблагич кўрсаткичларини кўрикдан ўтказишни жадаллаштириш ва сифатли амалга ошириш бўйича давлат инспекторларига кўрсатмалар берилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ўртасида 31.10.2017 ва 07.12.2017 йилда тасдиқланган Қўшма фармойишлар ижросини таъминлаш борасида тумандаги ташкилотлар томонидан 1031-сонли Низомга асосан
бюджет муассасалари ва хусусий мулк асосида ташкил этилган корхоналардан барча ишчи-ходимларнинг фамилияси, исми, шарифи, яшаш манзили, амалга оширилган тўлов тўғрисидаги маълумотларини белгиланган шаклга асосан рўйхатлари қабул қилиниб, 2019 йил 1-чорагида 64 та ташкилот ишчи ходимларининг рўйхати шакилланган энергия ресурсларидан 305,0 млн сўм қарздорлигини иш хақидан ушлаб қолиш учун иш берувчига мажбурий талабномалар юборилган. Ушбу юборилган талабномалар асосида 64 та корхона ва ташкилот муассасаларидан энергия ресурслари истеъмолчиларидан 215 млн сўмлик қарздорлик ундирилди.
Бундан ташқари, 3379 та энергия ресурслари истеъмолчиларига 636 млн. сўмлик қарздорликни тўлаб беришлиги тўғрисида талабномалар юборилди. Юборилган талабномалар бўйича жами 3263 та истеъмолчилардан
611,0 млн.сўм маблағ ундирилди.
Туманда қарздорликка эга бўлган энергия ресурслари бўйича 80 нафар истеъмолчилар 73,0 млн сўм қарздорликни ўз вақтида тўламагани сабабли тармоғдан узилиб, илгари узиб қўйилган 143 нафар истеъмолчилардан тармоқга қайта улаш учун 68,8 млн сўм тармоқыа қайта улаш тўловлари ундирилди.
2019 йил 1-чораги давомида юридик истеъмолчилар ҳисоб рақамига
193 та ҳолатда 346,3 млн. сўмлик инкассо талабномалари тижорат банкларига киритилди. Қарздорликни ундириш юзасидан судларга жами 78 та
290,0 млн.сўмлик талабнома-даво ишлари киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими