Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ТАДБИРКОР БОЙ БЎЛСА, ЮРТ ФАРОВОН БЎЛАДИ!

 2019-11-19 10:58:19    282

PDF yuklash
Chop etish


                                           Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Каримович Жўраевнинг туманимиз тадбиркорларига
                                                                                           МУРОЖААТИ
                                                                  Ҳурматли тумандошлар, ишбилармон тадбиркорлар! 
Бешариқ тумани халқи тадбиркорлиги, ишбилармонлиги билан алоҳида эътиборга сазовор. Бу, албатта, мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигининг самарасидир. Президентимиз Муҳтарам Шавкат Мирзиёев доимо тадбиркорлар тарафида, уларни қўллаб-қувватлайди. Президентимиз “Биз битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимизда кўтарамиз”, “Фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилишимиз орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз”, деб бежизга айтмаганлар.Юқорида айтиб ўтдик. Бешариқ тадбиркорлар ва ишбилармонлар юрти. Кўпчилик фуқароларимиз тадбиркорлик билан шуғулланяпти. Шунинг билан бирга фойдаланилмаётган имкониятларимиз талайгина. Икки қўшни Давлат бирлаштирувчи асосий йўлларнинг бири туманимиз ҳудудидан ўтади. Бу тадбиркорлик, айниқса сервис соҳасини ривожлантириш учун катта имконият. Ёки Бешариқда экотуризмни ривожлантириш учун бор шароит қўшни туманларда йўқ. Туман раҳбари сифатида тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ишбилармон тумандошларимизга ёрдам беришга ҳамда тадбиркорларимизнинг мурожаатлари билан нафақат қабул кунлари, балки доимо шуғулланишга тайёрман. Муаммоларни қонун доирасида ўз вақтида сўзсиз ҳал қилишга кафолат бераман.Тадбиркор бой бўлса, юрт фаровон бўлади, деб бежиз айтишмаган. Юртимиз равнақи, фаровонлигига қўшаётган ҳиссангиз беқиёс. Буни кўриб, билиб турибмиз.Дунё ҳамжамиятида мустақил Ўзбекистоннинг барқарор ривожи, ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз қўллаб-қувватланишида давлат бюджети ва уни шакллантирадиган солиқлар асосий роль ўйнайди. Бюджетнинг асосий қисмини тадбиркорларимиз тўлайдиган солиқлар ташкил этади.Туманимизда 177 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатяпти. Эндиликда фермерларимиз экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни мақсад қилсалар, биз уларга кўмакдошмиз.Илгари бюджет маблағлари фақат марказдан бошқариларди. Эндиликда ундай эмас, 2020 йилдан бошлаб, маҳаллий бюджетни шакллантириш тартиби тубдан ўзгаради. Ҳудудлар ўз сарф-ҳаражатларини мустақил равишда ҳал қилади. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларини кўпайтиришимиз, бир сўз билан айтганда ғазнамизни бойитишимиз даркор.Тадбиркор ва ишбилармон юртдошлар! Сизлар учун эшикларимиз ҳамиша очиқ. Барчамизнинг мақсадимиз ягона – юрт равнақи, ёрқин келажак учун, фарзандларимизни бундан-да билимли, салоҳиятли бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!
Мурожаат учун телефонлар:
Туман Ҳокими: Жўраев Расулжон Каримович, тел: 73- 612-20-09.
Туман Прокурори:  Эгамов Музаффар Мансурович тел: 73- 612-20-20.
Туман ИИБ бошлиғи: Асқаров Абдуманнон Абдурашидович тел: 73-612-21-46.
Туман ДСИ бошлиғи: Ҳусанов Турғунали Йўлдошевич тел: 73-612-22-17.