Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

“Сиздан телеграмм” ижтимоий тармоғида эълон қилинган “Фарғона вилояти Бешариқ туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими тадбиркор контейнердан қурган иншоатни бузиб ташлади...” номли мақола юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-01-04 12:06:33    239

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридлаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Сиздан телеграмм” номли ижтимоий тармоқда чоп этилган “Фарғона вилояти Бешариқ туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими тадбиркор контейнердан қурган иншоатни бузиб ташлади...” номли мақола ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2019 йил 24 август куни фуқаро Ш.Рахмонов томонидан Бешариқ тумани, Бешариқ шаҳри, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги Буюм бозори ёнида жойлашган заҳ қочиришга мўлжалланган коллектор муҳофаза майдонининг қисмига узунлиги 56.0 метр, баландлиги 0.4 метрдан иборат бетон қоришмасидан тайёрланган пойдевор (фундамент) қурилмани рухсатсиз ўзбошимчалик билан қураётганлиги ҳусусида туман қурилиш бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастр туман бўлими ва маҳалла фуқролар йиғини ходимлари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, фуқаро Ш.Рахмоновга 2019 йил 27 август кунига қадар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдондаги ноқонуний қурилишларни зудлик билан ўз ҳисобидан бузиб юбориш, қурилиш белгиланган муддатда бузилмаган тақдирда ноқонуний қурилмаларни Ш.Рахмонов  ҳисобидан буздириш юзасидан судга даъво ариза киритиш ҳақида туман ҳокимлиги томонидан 2019 йил 24 август куни фуқаро Ш.Рахмоновга огохлантириш хати юборилган.

Бироқ, фуқаро Ш.Рахмонов ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан бузмаганлиги сабабли, туман ҳокимлиги ФИБ Ўзбекистон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, мурожаатда Бешариқ тумани, Бешариқ шаҳар, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Буюм бозори” рўпарасидаги оқиб ўтувчи коллектор атрофига фуқаро Ш.Рахмонов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган узунлиги 56 метр, баландлиги
0.4 метр бўлган бетон пойдеворни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни сўраган.

Кейинчалик, туман ҳокимлиги 2019 йил 17 сентябрь куни даъво талабини ўзгартириш ҳақида судга ариза тақдим этиб унда, фуқаро Ш.Рахмонов томонидан ўзбошимчалик билан коллектор муҳофаза ҳудудига қурилган бетон фундамент устига рухсатсиз ўрнатилган 3 дона контейнер мосламасини мажбурий тартибда олдиришни, ўзбошимчалик билан қурилган узунлиги 56 метр, баландлиги 0.4 метр бўлган бетон пойдеворни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни сўраган.

ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 2019 йил 18 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар Бешариқ тумани ҳокимлигининг жавобгар Ш.Рахмоновга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилган ҳамда жавобгар Ш.Рахмоновга у томонидан Бешариқ тумани, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган Буюм бозори ҳудудидан оқиб ўтувчи “Стадион-2” коллектори ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда узунлиги 56 метр, баландлиги 0.4 метр бўлиб қурилган бетон пойдеворини ўз ҳисобидан бузиш ҳамда бетон пойдевори устига ўрнатилган 3 та темир контейнер мосламаларини олиш мажбурияти юклатилган.           

Фуқаро Ш.Рахмонов 2019 йил 07 октябрь куни ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 2019 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ФИБ Фарғона вилояти апелляция инстанциясига апелляция шикояти билан мурожаат қилган.

Шунингдек, ФИБ Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 29 октябрдаги ажрими билан ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 2019 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.  

ФИБ Ўзбекистон туманлараро суди томонидан суднинг 2019 йил
18 сентябрдаги ҳал қилув қарори ижроси таъминлаш учун 2019 йил
29 октябрь куни МИБ Бешариқ туман ижро бўлимига ижро варақаси юборилган.

Бўлим томонидан 2019 йил 23 ноябрь куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, фуқаро Ш.Рахмоновга ижро варақада кўрсатилган талабларни иҳтиёрий равишда амалга ошириш ҳақида 5 кун муддат берилиб, қарор билан таништирилган.

Бироқ, фуқаро Ш.Рахмонов белгиланган муддатда ноқонуний қурилишларни ўз ҳисобидан бузмаган.

Шу сабабли, 2019 йил 26 декабрь куни бўлим томонидан тегишли процессуал ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда мажбурий тартибда ноқонуний қурилмалар буздирилиши таъминланиб, бўлим томонидан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating