Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “HUМАN-UZ” ахборот порталида чиқарилган “Бешариқда фуқарога электрдан 2 387 000 сўм миқдоридаги қарздорлик нотўғри ҳисоблангани аниқланди” деб номланган мақола юзасидан

×

 2020-02-21 13:17:17    319

PDF yuklash
Chop etish


РАДДИЯ

 

Мақолада, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро М.Тўхтабоева Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан унинг яшаш манзилига 2 387 000 сўм қарздорликни нотўғри ҳисоблаб чиқарганлиги, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман маъмурий судига мурожаат қилиб, суд қарорига асосан фуқаро хонадонига ҳисобланган 2 387 000 сўм қарздорлик бекор қилинганлиги кўрсатилган.

Аниқланишича, Бешариқ тумани, Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро М.Тўхтабоеванинг яшаш хонадонига “СО2 М2” русумли, 3892831 завод рақамли электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, туман электр таъминоти корхонасида 0408014-сонли шахсий ҳисобварағи очилган.

21.08.2019 йилда давлат инспектори томонидан электр ҳисоблагич кўздан кечирилганида пломбалар бутлиги, қасддан шикаст етказиш аломатлари аниқланмаган ва электр ҳисоблагичдан 6437 кўрсаткич қабул қилинган. Бироқ, “ПК электр-ҳисоб” дастурида маънан эскирган “СО2 М2” русумли электр ҳисобгагич иккинчи айланага ўтганлиги ҳамда муқаддам 23.04.2019 йилдаги кўрикда олинган 8131 кўрсаткич қайд этилганлиги сабабли 6437 кўрсаткични “ПК электр-ҳисоб” дастури қайд этишни автоматик тарзда рад этган.

Истеъмолчи И.Тўхтабоев (М.Тўхтабоеванинг турмуш ўртоғи) томонидан 2017 йил декабрь ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар фойдаланилган жами 580 минг сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, хонадонда 2 357 000 сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланган ва давлат инспектори томонидан 28.08.2019 йилда истеъмолчи И.Тўхтабоевга қарздорликни 5 кунлик муддатда бартараф этишлик ҳақида 0077820-сонли талабнома тақдим қилган ва истеъмолчи И.Тўхтабоев томонидан имзоланган.

Бироқ, бир неча бор огоҳлантиришга қарамасдан истеъмолчи томонидан қарздорлик бартараф этилмасдан келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 йилдаги 484-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига мувофиқ 02.10.2019 йилда тармоқдан узилган ва бу ҳақда MIB FV А-0001946-сонли далолатнома расмийлаштирилган.

Гарчанд, Бешариқ туман маъмурий суди 25.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан талабнома ва тармоқдан узиш далолатномаси истеъмолчи И.Тўхтабоевга тақдим қилинганлиги важи билан мазкур ҳужжатларни қонунга хилоф деб топган бўлсада, 2 357 000 сўм қарздорлик бекор қилинмаган.

Ўрганиш жараёнида Бешариқ туман электр таъминоти корхонаси томонидан 20.02.2020 йилда истеъмолчи И.Тўхтабоевдан 2 357 000 сўм қарздорлик ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига электрон даъво аризаси киритилди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси.


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating