Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МИБ электр ўғриси фаолиятига чек қўйди!
2020-02-26 17:26:12 310
Бюронинг Бешариқ тумани бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 10 январь куни Бешариқ тумани, “Обод” МФЙ, Бодомбоғ кўчасида ўтказилган мониторинг текширишда, фуқаро Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарорига 1-илова «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 118, 120, 127-бандлари талабларини қўпол равишда бузиб, яшаш хонадонида жами 14.45 кВт қувватдаги электр қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига мавжуд электр ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан мутахассисларнинг 07.02.2020 йилдаги якуний қайта ҳисоб-китоб хулосасида, Ш.М. 92.842 кВт/с электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланганлиги оқибатида Бешариқ тумани электр таъминоти корхонаси манфаатларига 27.388.390 сўм миқдорда моддий зарар етказилганлиги кўрсатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, ҳуқуқбузар Ш.М.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси талаблари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бу ҳақида тегишли тартибда баённома тузилган.
Бироқ, ҳуқуқбузар Ш.М. қонунда белгиланган 30 кунлик муддатда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиши оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 27.388.390 сўм миқдордаги моддий зарарни тўлашдан бўйин товлаган.
Мазкур ҳолатда фуқаро Ш.М.нинг ҳаракатларида электр энергиясидан ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиш ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда МИБ Бешариқ туман бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси
Бешариқ туман бўлими