Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

“@mibuzbot” каналидан фойдаланиш тартиби.

×

 2020-04-07 14:22:28    583

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар уйингизда бўла туриб, фойдаланилган коммунал хизматлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни амалга оширишда  яна бир қулайлик яратилди.

Сиз, бунинг учун “Telegram” тармоғи орқали электрон почта белгиси “@mibuzbot” каналидан фойдаланишингиз мумкин. Бу қандай амалга оширилади?

Сиз, аввало ушбу  бот каналига кириб, “Старт” тугмасини босиб, кейин мобиль телефон рақамингизни улайсиз.

Кейин коммунал хизмат тури, вилоят, туман, шаҳарни танлайсиз ҳамда коммунал хизмат тури бўйича шахсий ҳисоб-рақамингизни  киритасиз. 

Ушбу маълумотлар киритилгандан сўнг , бот абонентнинг  ҳисоб-китоб маълумотларини кўрсатади. Шундан сўнг ҳисоблагич фотосуратини юбориш, тўловларни кузатиб бориш ва қарздорликни тўлаш имконига эга бўласиз. 

Оддийгина айтганда, карантинли вазият  сабаб, Сиз масофадан туриб, ҳисоблагич суратини юборасиз ва кўрсатгич “МИБ инспектор” андроид электрон тизимига келиб, абонент ҳисобига киритиб борилади.

Тўлов тугмаси орқали электрон тўлов тизимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга ошириб борасиз!

Тўловни амалга оширишда истеъмолчининг пластик карточка рақами, унинг муддати, унга боғланган телефон рақами ва тўлов суммаси киритилгандан сўнг СМС орқали келган ҳимоя кодини тасдиқлаш  кифоя.  Шу заҳоти Сизга тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинади.

Ҳа айтганча, бундай қулайликлар Мажбурий ижро бюросининг  расмий www.mib.uz сайтида ҳам яратилган. 

Унутманг, амалга оширган тўловларингиз эса Сизнинг энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишингиз ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси учун хизмат қилади.    

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилояти Бешариқ туман бўлими



Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating