Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бешариқда МИБ карантинда ўтирган муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатди!
2020-04-21 10:42:49 348
Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси туфайли эълон қилинган карантин, айниқса кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга жиддий синов бўлди.
Бироқ, халқимиз орасида саҳоватпеша кишилар кўплиги боис кам таъминланган ва муҳтож оилалар эътибордан четда қолаётгани йўқ. Шундай ҳайрли тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда
Хусусан, бўлим томонидан карантинли кунларда 46 та муҳтож оилаларга бевосита ташриф буюрилиб, 34 нафар оиланинг электр энергияси, табиий газ ва маиший чиқинди бўйича ҳисобланган 7,5 млн. сўмлик қарздорлиги ҳомийлик асосида тўлаб берилган бўлса, 12 нафар эҳтиёжманд оилаларга 2,1 млн. сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Масалан, ўнлаб хонадонлар қаторида туманнинг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Ботирова Жамиланинг борига қаноат қилиб яшаётган аслида эҳтиёжманд бўлганлиги сабабли Бюро ходимлари томонидан ун, гўшт, шакар, ёғ ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ташриф буюрганликлари кутилмаган ҳол бўлган бўлди.
Қорақўйли қишлоғида яшовчи кекса отахон Тошматов Абдумуталнинг уйига бўлим давлат инспектори ташриф буюрганида эса электр энергиясидан бўлган 300,0 минг сўм қарзини пенсия пулидан тўламоқчи бўлганида, унга пенсия пули озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишини тушунтириб қайтариб берилган, қарзи эса ҳомийлик асосида тўлаб берилган.
Муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг дуоси сабаб синовли кунлар тезроқ мамлакатимизни тарк этишига хизмат қилса ажаб эмас.
Бюро Фарғона вилоят бошқармаси.