Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Карантин даврида жазодан озод қилинди
2020-05-12 10:00:46 307
Республикамизда эълон қилинган карантин даврида Бешариқ туман ИИО Пробация гурухи ходимлари томонидан гуруҳ ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган кам таъминланган маҳкумларнинг яшаш хонадонлари, уларнинг шароити ва муаммолари ўрганилиб, юзага чиққан камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилиб, жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ муддатида белгиланган тартиб қоидаларга амал қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 4 нафар махкумлар Н.Турдиев, Ф.Набиев, К.Норқўзиев ва А.Махмудовларга нисбатан тайинланган жазоларни жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Бешариқ тумани суди томонидан, туман суди биносида, карантин талаблари, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда ушбу маҳкумларга оид ишлар кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жиноят ишлари бўйича
Бешариқ туман судининг раиси Ф.Собиров