Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Панжара ортидаги” алиментчи ота.
2020-06-08 14:43:57 326
Оила – бу муқаддас даргоҳ. Унда ота ва онанинг фарзанд олдида ўзига яраша мажбурият ва бурчлари мавжуд.
Маълумки, отанинг бурчи фарзандни моддий жиҳатдан таъминлаш, оддийгина боқиши керак. Шундай оталар борки оилага дарз кетгач ва фарзанд онаси билан бирга кетганлиги сабабли ўз фарзанди олдидаги бурчини унутади.
Баъзида Бюро давлат ижрочиларининг қонун талабларини тушунтиришлари ҳам бесамар кетади.
Бироқ, панжара ортида “алиментчи оталар” ўзларини турлича тутадилар.
Жумладан, Бешариқ тумани Оқтовуқ қишлоғида яшовчи Рўзиматов Элёр Акбаралиевич фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Жўраева Моҳидил фойдасига 2012 йил 6 августдан 2020 йил 1 майга қадар 22 млн. 500 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Бешариқ туман маъмурий суди томонидан 25.05.2020 йилда ишни кўриб чиқиш чоғида ҳам ота Э.Рўзиматов ўз оталик бурчини бажармаслигини очиқдан очиқ маълум қилди ва ўзига нисбатан жазо тайинлашни сўради. Судга бу муаммо эмас, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тезда тайинланди.
Бу ҳолат 1 июнь – болаларни ҳимоя қилиш кунида содир бўлгани фарзанд учун ҳам катта қувончли ҳодиса бўлса ажабмас.
Ҳа, панжара олди бошқа, орти бошқа.
Бешариқ туман маъмурий
судининг раиси Ж.Касимов
Мажбурий ижро бюроси
Бешариқ туман бўлими
бошлиғи ўринбосари Л.Алиходжаев