Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ

×

 2020-08-12 11:34:19    232

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз бош қомусида инсон шаъни ва хуқуқлари олий қадрият даражасида белгиланган табийки шу қонунлар хам шу нормаларини амалда таъминлашга қаратилган, шундан келиб чиқиб сўнги йилларда  бу сохада қонунчилик ва амалиётда муаммолар аниқланиб уларга бархам бериб келинмоқда. Шу билан бирга фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва тахлил қилиш натижалари жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш механизмлари тўлиқ ишга солинмагани, шунингдек қонунчиликда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг тергов бўйича ваколатларини аниқ белгилаш билан боғлиқ бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатяпди.

         Мана шуларни инобатга олган холда 2020 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6041-сонли фармони қабул қилинди.

         Мазкур фармон, ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ сохасида амалга оширилаётган ислохатларнинг тадрижий давоми бўлиб мамлакатимизда айниқса фуқаролар хамда  кенг жамоатчилик  томонидан дастлабки тергов ва суриштирув жараёнларида давлат хокимияти органлари хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор қонун бузилиш холатлари ёки қонун нормаларини тўғри тадбиқ этилмаётганлиги билан боғлиқ эътироз, шикоят ва бошқа турдаги мана шундай салбий холатларни олдини олишга қаратилган мухим қоидалар айнан мазкур фармонда ўз ифодасини топди.

         Фармон билан, суд тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди, унда процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш шахснинг ҳуқуқ ва эркинларига сўзсиз риоя этилишини, шахс, жамият ва давлатга етказилган зарар тўлиқ қопланишини таъминлаш, тизимни илғор исботлаш стандартлари асосида қайта кўриб чиқиш, шахсга ғайриинсоний муомала хамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ қилмишлари учун жавобгарликни кучайтириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар ўз аксини топган.

         Фармон билан, суриштирувчи ва терговчилар тергов харакатларини видеотасвир алоқа воситалари ёрдамида ўтказиш учун улар барча техника ва ускуналар билан таъминлаш жорий этилмоқда. Шунингдек тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида кўрсатувларни видеоконференцалоқа тарзида олишга мўлжалланган техника ва ускуналар билан тўлиқ жихозлаш белгиланган ва бу терговда турли таъзйиқларни олдини олиш, шаффофлик очиқликни таъминлаш ахборот комуникация   технологияларидан кенг фойдаланиш хамда далилларни мустахкамлашга хизмат қилади.

         Фармонда белгиланган вазифаларга мувофиқ эндиликда тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатмалар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан фақат химоячи иштирокида амалга ошириш мумкин бўлади.

         Бу келгусида жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб боришга маъсул бўлган мансабдор шахслар томонидан жиноят иши бўйича тергов харакатларини хар томонлама тўлиқ ва холисона олиб бориш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатланишига хизмат қилади.

         Фармон билан ярашув институтини қўллаш  механизми такомиллаштирлмоқда. Хусусан терговда эълон қилинган айблов суд мухокамаси давомида енгилроғига қайта малака қилинган холларда тарафлар ярашганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш тартиби жорий қилинмоқда. 

         Мазкур фармондан аввал суд ишни кўриш жараёнида эълон қилинган айбловдан  суд мухокамаси давомидан енгилроғига қайта малака қилинган холларда суд ишни тарафларни ярашганлиги муносабати билан ишни тамомлай олмас эди, суд жазо тайинлашга мажбур эди.    Мазкур фармонда суд босқичининг хар қандай инстанциясида агар шахснинг харакатлари жиноят кодексининг турли моддаларидан ярашув моддаларига тушадиган моддаларга малака қилинганида шахснинг харакатларини ярашув қоидалари билан тугатиш тартиб- таъмойиллари жорий қилинмоқда.

         Бундан ташқари эндиликда ушбу фармон қоидасига асосан вояга етмаганлар, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар, эхтиётсизлик орқасидан жиноят содир этган шахслар, биринчи ва иккинчи гурух ногиронлари агар улар оғир ва ўта оғир жиноятлари учун судланган бўлсалар хам улар томонидан содир этилган жиноятлар ярашув институти нормаларига тўғри келса ярашув қўлланилиши мумкин эканлиги хақидаги қоида назарда тутилмоқда.

         Қонунчиликда шахснинг ушлаб туриш муддатини белгилаш ва хисоблаш билан боғлиқ бўшлиқни бартараф этиш мақсадида фармон билан ушлаб туриш муддатини гумон қилинаётган шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб хисоблаш, шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов харакатларини ўтказишдан олдин унинг химоячи билан холи учрашувини таъминлаши  шартлиги хақидаги қоида белгиланмоқда.

         Шунингдек фармон билан айбига иқрорлик бўйича келишув институтини киритиш орқали жиноят ишини соддалаштирилган тартибда юритиш механизми жорий этилмоқда, ушбу механизм айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, келтирилган зарарни бартараф этган шахсларга нисбатан қўлланилади. Таъкидлаш керакки ушбу институт Ақш, Англия, Хиндистон, Италия, Франция, Эстония, Исроил, Грузия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларда кенг қўлланилади.   

         Тахлиллардан шу нарса маълум бўлмоқдаки айрим холларда шахснинг жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш учун реал асослар мавжуд бўлсада ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари уни аввал гувох сифатида сўроқ қилади, кейинчалик ушбу кўрсатмаларидан унинг ўзига нисбатан қарши фойдаланади.Эндиликда бу каби бахсли холатларга хам чек қўйилади.Фармон талаблари шахснинг жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган холларда уни гувох тариқасида сўроқ қилиш, процессуал хуқуқини тушунтирмасдан туриб ундан бирор бир ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар олишни таъқиқлайди.

         Фармонда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасига, Давлат хавфсизлик хизмати хамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтининг такомиллаштириш бўйича қонун лойихасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига киритиш бўйича вазифа юклатилди.

         Яна бир янгилик амалдаги тартибга кўра вақтинча сақлаш ва тергов хибсхоналари хамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш фақат Ички ишлар вазирлиги хузуридаги тиббий муассасаларда ўтказилади, бу эса айрим холларда масалага объеэктив ёндошмаслик, статистик кўрсаткичларни яхшилаш учун мавжуд қоидаларга амал қилмасликка хам сабаб бўлмоқда. Фармон талаблари билан жиноят процессининг хар қандай босқичида ушлаб турилган шахс ёки махкумни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий гувохлантириш уларнинг ёки адвокатларнинг илтимосномасига асосан 24 соат ичида ушбу муассасалар тасарруфида бўлмаган тиббий муассасалар томонидан ўтказилиши белгиланмоқда.

         Фармон билан жабрланувчи ва гувохларни судда олдиндан сўроқ қилиш орқали  далилларни мустахкамлаш институти жорий этилмоқда.

         Хозирги вақтда мамлакатимизда терговчиларни тайёрлаш бўйича махсус таълим муассасалари фаолияти ташкил этилмаган, айни холат хам тергов сифатига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди, ушбу муаммони бартараф этиш учун фармонда тергов сохасида профессионал кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳалқаро стандартлар асосида  терговчиларни махсус ўқитиш бўйича алохида тизим яратиш  вазифаси қўйилди.  

         Озодлик, эркинлик инсон учун энг қадрли неъмат, инсон бу ҳуқуқдан ассосиз бебахра қолмаслиги керак , шу билан бирга бир инсонни эркинлиги бошқа бировнинг эркига дахл қилмаслиги хам зарур,шунда адолат бўлади. Шу маънода ушбу хужжат мамлактимизда адолат тамойилларини мустахкамлаш йўлидаги яъна бир мухим қадамдир.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилоят судининг  судьяси                                                   Б.Эргашев

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг раиси                                                         Ф.Собиров

 


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating