Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

×

 2020-10-22 15:01:46    358

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 21 октябрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи йилдан-йилга чуқурлашмоқда. Дунё бу ҳақда ўйлашга мажбур бўлмоқда. БМТ инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган саммитни ўтказиш ғоясини илгари сурмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи сессиясидаги нутқида бир қатор глобал масалалар қаторида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига ҳам алоҳида эътибор берди. Шу йилнинг 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериш зарурлигини айтди.

Шундан келиб чиқиб, сессияда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, прокурор М. Эгамов, ички ишлар бўлими бошлиғи А. Асқаров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Т. Ҳусановлар ахборот беришди.

Ўз ҳудудларида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва изчил чора-тадбирларни амалга оширишга тўхталдилар.

Жорий йил 9 ойида туманда 6912 тонна гўшт, 75235 тонна сут, 19230 тонна картошка, 51400 тонна сабзавот, 4056 тонна полиз, 22552 тонна мева, 48509 минг дона тухум маҳсулотлари етиштирилди.

Туман аҳолисини 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида аниқ ҳисоб-китоблар қилинди. 4931 тонна картошка, 2178 тонна пиёз, 1650 тонна сабзи, 1120 тонна гуруч, 8020 тонна ун, 2134 тонна парранда гўшти, 1237 тонна шакар, 1040 тонна ўсимлик ёғи, 1106 тонна балиқ, 23764 дона тухум талаб этилади. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб беришни тизимли ташкил этиш орқали нарх-наво барқарорлиги сақланади.

Сессияда вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б. Тоштемиров иштирок этди.


Кўрилган масала юзасидан тегишли қарор ва қабул қилинди.