Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги № 3407-сонли “Бешариқ шаҳар марказий ҳудудидан кесиб ўтувчи умумфойдаланишда бўлган автомобиль йўлларига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 ва 3.28 йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартириш кирити

 2020-10-22 15:35:38    233

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги №3407-сонли “Бешариқ шаҳар марказий ҳудудидан кесиб ўтувчи умумфойдаланишда бўлган автомобиль йўлларига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 ва 3.28 йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги қарорига асосан туман марказий қатнов қисми бўлган йўлларда айниқса, туман марказининг Олтин Водий кўчасидаги марказий қатнов йўналишида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ва йўл ҳаракат хавфсизлигини мувофиқлаштириш бўйича йўл белгиларини ўрнатиш белгиланган.

Лекин, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи 02.09.2020 йил кунги
№р-з алоқа хати орқали мурожаат этиб, туман ҳокимининг
25.12.2019 йилдаги №3407-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш зарурати бўлаётганлиги, бу борада тегишли маъсул идоралар иштирокида 2020 йил 02 сентябрь куни далолатнома тузилганлигини қайд этган.

Баён этилганларга асосан, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш, йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсатгичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июндаги “Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ҳокимлиги, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари иштирокида Бешариқ шаҳар марказий ҳудудидан кесиб ўтувчи умумфойдаланувда бўлган йўлларни тартибга солиш тўғрисидаги 2020 йил 02 сентябрь кунги далолатнома асосида тузилган келишуви маъқуллансин.

2. Туман ҳокимининг 25.12.2019 йилдаги №3407-сонли “Бешариқ шаҳар марказий ҳудудидан кесиб ўтувчи умумфойдаланишда бўлган автомобиль йўлларига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 ва 3.28 йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин ва қуйидагича “21-банд билан тўлдирилсин:

Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари:

4К-923 “Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам” автомобиль йўлининг;

-                    12-13 кмлар оралиғида 3.27 (1 дона), 3.28 (1 дона)

-                    23, 5-24,5 кмлар оралиғида 3.27 (1 дона), 3.28 (1 дона)

-                    24, 5 -26 кмлар оралиғида 3.27 (2 дона), 3.28 (4 дона)

4К-923“А” “Бешариқ шаҳрига” автомобиль йўлининг;

-                    1-4 кмлар оралиғида 3.27 (6 дона), 3.28 (7 дона)

4К-897 "Бешариқ-Оқтовуқ-Чорвоқтўронғи-Халқобод" автомобиль йўлининг 0-1 кмлар оралиғида 3.27 (2 дона), 3.28 (1 дона);

Юқорида келтирилган 3.27 “тўхташ тақиқланади”, 3.28 “тўхтаб туриш тақиқланади” деб белгиланган йўл белгилари ва йўл ҳаракати қоидаларининг 7.2.2 “қўшимча ахборот ишора” йўл белгиси билан қўшиб ўрнатилсин.

3. Белгилансинки, мазкур қарор "Бешариқ тонги” рўзномасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                                                                 Р.Жўраев