Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БЕШАРИҚ ТУМАНИНИНГ CТАТИСТИК АХБОРОТНОМАСИ
2020-12-04 16:11:37 265
Beshariq_tumanining_2019_yil_9_oylik_statistik_axborotnomasi.pdf
Бешариқ туманини ташкил топиш тарихи
Октябрь тўнтарилишидан сўнг дастлабки хокимият органи-инқилобий қўмита Бешариқда 1919 йил октябрь ойида тузилди. Қўмита раислигига Қўқонлик Иброхимжон Ортиқмухаммедов тайинланди. Матвей Шевков, Шермат Карвонов, Абдулла Набиев, Юрий Авакумов, Абдулла Эшкелдиев, Умаркул Исахужаев, Ортиқ Сулаймонқулов ва Хамдам Қаландаровлар қўмита аъзолари бўлдилар.
1922 йил сентябрь ойида булас қўмиталари тузилди. Бешариқ, Жанжал ва Яйпан буласларига Крафтларнинг ёг заводи базаси ташкил этилган момиқ фабрикасининг фаол ишчилари Умарқул Исахужаев, Отабой ва Ортиқ Сулаймононқуловлар раис этиб сайландилар.
1923 йилда қарз ширкати тузилди. Ширкатнинг қишлоқлардаги вакиллари воситачилигида дехқонларга ғалла, уруғлик, саноат моллари ва бошқа турмуш учун зарур ашёлар қарзга берила бошланди.
Исоқжон Йулдошев номига берилган, йиллар ўз таъсирини кўрсатиб сарғайтирган, 903-ракамли ҳисоб дафтарчасидан қуйидаги маълумотларни ўкиш мумкин: 3 таноб ердан 25 пуд, яъни
1925-1926 йилларда ер-сув ислохати ўтазилди. Ислохат комиссиясига кейинчалик Република Олий Суди раиси бўлиб ишлаган Усмон Абдурахмонов бошчилик қилди.
1926 йил 29 сентябрда республикада дастлабки туманларни ташкил этиш тўғрисида Олий хокимият органининг фармони эълон қилинди. Бешариқ тумани республика шарқида, вилоят жанубида жойлашган. Ана шу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бешариқда Шермат Карвонов раислигида комиссия тузилди ва у 3 гурухга бўлиниб иш бошлади. Гурухларга Рўзимат Алиев, Эхсон Каримов, Мамадали Валиевлар бошчилик қилдилар. Йил охирига қадар янги туман ўрамида 9623 та оила истиқомат қиладиган 83 та ахоли пункти 21 та қишлоқ шўросига бириктирилди.
Туман ахолисининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида банд бўлиб, 1927 йилда 15894 десятина экин майдонлари бўлган. Бироқ бу 1-жахон Уруши арафасидаги кўрсатгичдан 1196 десятина кам эди. Вилоят партия архивидан олинган маълумотга кўра 1927 йилда 1914 йилга нисбатан пахта, беда, шоли экинлари майдони кўпайиб, бошқа экинлар, боғ ва токзорлар майдони қисқарган. Республика Марказий Статистика Бюросидан олинган маълумотга кўра, туманда 11480 та дехқон хўжалиги бўлган. Жумладан, ярим десятинадан кам ери борлар (улар асосан катта ер эгаларидан ижарага ер олиб, дехқончилик қилишган ва чорикорлар дейилган) 1380 хўжалик, 2 десятинагача ери борлар яъни камбағал дехқонлар 7060 хўжалик, 6 десятинагача ери борлар, яъни ўртахол дехқонлар 1380 хўжалик, 6 десятинадан ортик ери борлар 10 та хўжалик. Бу пайтда ахоли қўлида 13463 бош от, 108 бош туя, 5569 бош хўкиз, 761 бош эшак бўлган. Бир десятина бир гектардан ортиқроқ (аниқроғи
давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.