Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Янги қабул қилинаётган қонунлар фуқароларимизнинг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиради

×

 2020-12-25 07:59:14    399

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан мақулланган “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарарадорлигини оширишга хизмат қилиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратиб, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилишни назарда тутади.

Ушбу қонун билан ишларни кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилмоқда. Унга кўра халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими:

биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари);

апелляция инстанция (вилоят даражасидаги судлар);

кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилади.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган назорат инстанцияси тўлиқ бекор қилинади.

Суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда. Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда унинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга эканлиги тўғрисидаги нормалар киритилмоқда.

Сенат томонидан маъқулланган ушбу қонунга кўра апелляция инстанцияси суди қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни, апелляция инстанциясида кўриб чиқилган ишларни эса кассацияда кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.

Ушбу қонун қонуний кучга кирган суд қарорларини бир неча марта қайта кўрилиши натижасида  манфаатдор шахсларни суд ишидаги мавҳумлик ҳолатидан азият чекишини, фуқароларимизда судларга нисбатан салбий муносабат, шунингдек ҳуқуқий тизимга нисбатан ишончсизлик юзага келишини олдини олишга ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқаро рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг раиси                                               Ф.Собиров

 


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating